Қўқон шаҳрида оммавий тартибсизлик бўлгани йўқ — Фарғона ИИБ
Ижтимоий тармоқларда Янги йил байрамини нишонлаш вақтида Қўқон шаҳрида оммавий тартибсизлик рўй бергани тўғрисидаги видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ маълумот берди.
Унда айтилишича, 2025 йилнинг 31 декабрь куни соат 23:55да Қўқон шаҳар А.Чархий кўчасида «Янги йил» байрамини нишонлаш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида шу ерда яшовчи фуқаролар чиқишиб, «мушакбозлик» уюштирмоқчи бўлишган.
Шундан сўнг, ўз вақтида кўрилган чора тадбирлар натижасида жамоат тартиби, ҳаракат хавфсизлиги таъминланган ва ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
«Тарқалган хабарлардаги каби автомашина ёқиб юборилгани ҳолати содир бўлмаган ва бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Фуқаролардан асоссиз хабарлар ортидан ноўрин хулосага бормасликларини сўраймиз», — дейилади муносабатда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг