Қонли кечган жангда Ислом Махачев чемпионлик камарини муваффақияти ҳимоя қилди

11:03 02 Июнь 2024 Спорт
689 0

Фото: Getty images

Ўзбекистон вақти билан бугун, 2 июнь тонгида АҚШнинг Нью-Жерси штатида UFC 302 мусобақаси бўлиб ўтди.

Кечанинг марказий жанги P4P рейтинги етакчиси Ислом Махачев ва даъвогар Дастин Порье ўртасида кечди. Беш раундга мўлжалланган жанг сўнгги раундда базаси кураш бўлган Исломнинг Порьени бўғиб қўйиши билан тугади.

Порье 4 раунд уриниб кўрди, россиялик рақибининг максимал хавф туғдира оладиган курашидан икки-уч бор қутилиб қолди. У ҳатто 3-раундда Исломнинг пешонасини ёришга ҳам улгурди. 35 ёшли спортчи қонли кечган жанг давомида чемпионликка муносиб жангчи эканини исботлади. Бироқ Махачев рақибининг хатосини излади ва топди, у 5-раунд якунида Порьени бўғиш усули билан таслим қилди.

Жанг якунида америкалик спортчи ажойиб жанг учун Исломга миннатдорчилик билдирди ва ўзида шунча титуль жангларидан кейин мотивация тугаганини айтиб, фаолиятини тугатишга шаъма қилди.

Маълумот учун, Порьенинг ҳисобида 30 та ғалаба ва 8 та мағлубиятли жанг бор. 32 ёшли Махачев эса бунга қадар 26 та жангда қатнашиб, 25 ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?