Қўмита мажлисида мудофаа соҳасига оид қонун муҳокама қилинди ҳамда аҳолини ташвишга солаётган муаммолар ҳал қилиниши таҳлил қилинди
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
Унда мудофаа соҳасига оид қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди ва аҳолини ташвишга солаётган муаммолар ҳал қилиниши таҳлил қилинди.
Хусусан, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, сўнгги йилларда Қуролли Кучларни профессионал тузилмага айлантириш ҳамда ҳарбий хизмат нуфузини янада ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур Қонун ҳарбий рўйхатга олиш ва ундан чиқариш тартибини, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисидаги ахборотнинг электрон алмашувини такомиллаштиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Шунингдек, Сенат ялпи мажлисларида муҳокама қилинган муаммоли масалаларнинг ҳал қилиниши юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва тегишли вазирликларнинг ахборотлари эшитилди.
Жумладан, абонентларнинг розилигисиз ва хабардорлигисиз мобил алоқа операторлари уларни пуллик СМС-хабарларга ҳамда хизматларга автоматик тарзда улаб қўяётганлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги пиёдалар ер усти ўтиш жойларида ўрнатилган лифт ва эскалаторларнинг носоз ҳолатда эканлиги, айрим пиёдалар ўтиш жойларида эса лифт ва эскалаторлар ўрнатилмаганлиги билан боғлиқ муаммолар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.
Муҳокама якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг