"Қўйлиқ" деҳқон бозори кўчирилади
Архив сурат
Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Қўйлиқ" деҳқон бозорида реконструкция ишлари бошланишини маълум қилди. Бозордаги тадбиркорлар “Food city”, “Tashkent Index” ва бошқа савдо мажмуаларига кўчирилади.
"Бозорга олиб келинаётган маҳсулотлар бозор ҳудудига сиғмай, атрофидаги ҳудудларда, шу жумладан Чирчиқ канали бўйида тартибсиз савдо амалга оширилаётганлиги ҳамда бозор ҳудудига кунига 600 дан ортиқ юк машиналари кириб-чиқиши автомобиль йўлларининг тирбандлигига асосий сабаб бўлмоқда ва аҳолига жиддий ноқулайликлар яратмоқда.
Реконструкция даврида тадбиркорлар ўз фаолиятини “Food city”, “Tashkent Index” ва бошқа савдо мажмуаларида ташкил этилган қулай шароитларда давом эттирилиши таклиф қилинади.
Бунда, тадбиркорлар мулкларини кўчириш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар (транспорт, юклаш, тушириш ва бошқалар) бепул амалга оширилади ҳамда савдо мажмуаларидаги дўконлар учун ижара тўловларидан 3 ой муддатга озод қилинади.
Шунингдек, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида «Қўйлиқ» массивидан бозор ҳудудигача йўл кира хаққи олинмайдиган 10 та автобус йўналишга қўйилиб, жамоат транспорти учун шоҳ бекат ташкил қилинди ва шаҳарнинг барча йўналишларга чиқиш имкони яратилди.
Бозорда фаолият юритаётган 144 нафар ишчи-ходимларни “Food city”, “Tashkent Index” савдо мажмуаларида иш билан таъминланади.
Шу тариқа, бозорларни тартибга келтириш, кўчириш ёки реконструкция қилиш ишлари пойтахтимиз бўйлаб давом этади ва тез орада улар аҳоли учун файзли ва обод масканларга айланишига умид қиламиз" дейилади ҳокимлик расмий хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг