«Қўйлиқ» бозорида Қизил китобга киритилган илонлар ноқонуний сотилаётгани аниқланди

11:57 18 Июнь 2025 Жамият
242 0

Тошкентда «Янгиобод» ва «Қўйлиқ» бозорларида рейд ўтказилиб, ҳайвонларнинг қонунга хилоф равишда сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.

Рейд давомида «Қўйлиқ» бозори ҳудудида Қизил китобга киритилган 5 та шарқ бўғма илони ноқонуний сотилаётганлиги маълум бўлди. Илонлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Шунингдек, рейд давомида ноқонуний сотилаётган бошқа ҳайвон ва қушлар ҳам аниқланиб, табиатга қўйиб юборилди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда чоралар белгиланди.

Аввалроқ «Навоий» чегара божхона пости ноёб илонларни чет давлатга олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар қилгандик. Унда Қизил китобга киритилган, табиий популяцияни сақлаш мақсадида ҳимоя қилинадиган 15 дона «Колвар» турига мансуб тирик илонлар олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?