Қоҳирада Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми бўлиб ўтди
Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Миср Араб Республикасига расмий ташрифи арафасида Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 200 га яқин вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар иқтисодиётларнинг устувор тармоқларида икки томонлама сармоявий, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидладилар.
Форум доирасида вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарларининг икки мамлакат иқтисодиётларининг устувор йўналишларидаги истиқболли лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.
Шу тариқа, иштирокчилар Ўзбекистонда инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш учун муайян соҳаларда яратилган шарт-шароитлар билан ҳар томонлама танишиш, ҳамкорликнинг умумий манфаатлари ва истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда келгусида биргаликда рўёбга чиқариш мақсадида аниқ лойиҳавий таклифларни кўриб чиқиш имконига эга бўлдилар.
Аниқ йўналиш ва лойиҳалар бўйича ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш мақсадида Г2Б ва Б2Б учрашувлари ҳам ўтказилди. Очиқ мулоқот руҳида кечган ушбу учрашувлар томонларга манфаатлар кесишадиган нуқталарини аниқлаш имконини берди.
Бизнес-форум якунлари бўйича кимё, энергетика, тоғ-кон саноати, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва озиқ-овқат маҳсулотлари маҳсулотлари ишлаб чиқариш, саноат зоналарини ривожлантириш, инфратузилмани ривожлантириш, қурилиш ва фармацевтика каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг