Қизлар ўртасида бўлган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалларга сазовор бўлишди

12:20 09 Декабрь 2023 Спорт
293 0

Фото: Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Баҳрайннинг Манама шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Қизлар ўртасида кечган беллашувлар Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Жамоавий дастурда иштирок этган Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, Наргиза Жаксибаева ҳамда Самира Шокирова квартети барча рақибларни доғда қолдириб, олтин медалларга сазовор бўлди. Ҳамюртларимиз финал беллашувида Болгария жамоасини 45:30 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Эслатиб ўтамиз, яккалик йўналишида кечган баҳсларда Гулистан Пердибаева олтин, Фернанда Эррера эса бронза медалига сазовор бўлган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?