Қизилтепада Халқаро шахмат мактаби қурилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Президентимизнинг 2022 йил 5 августдаги «Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида Қизилтепа туманининг «Тўдакўл» дам олиш базаси ҳудудида мактабдан ташқари давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланган Халқаро шахмат мактаби қурилиши белгиланган.
Айни кунларда ушбу мактабнинг қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда.
— Мазкур мактаб зарур шахмат анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланиб, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техник ҳамда ўқув-машғулот базаларига эга бўлади, — дейди Қизилтепа туман ҳокими Улуғбек Файзиев. — Шунингдек, турли даражадаги халқаро ва минтақавий мусобақалар — шахмат олимпиадаси ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, универсиадалар ҳамда бошқа мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги шахматчиларни тайёрлаш мақсадида мактабга юқори малакали мутахассис-тренерлар, психологлар ва услубчиларни, шу жумладан, жаҳоннинг машҳур халқаро гроссмейстерлари жалб этилади.
Қўшимча қилиш жоиз, мактабда шахматчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ жараёнларига энг янги илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан шахматчиларни назарий ва техник-тактик жиҳатдан тайёрлаш, шахмат бўйича терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий мусобақаларни ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Шу омилларнинг ўзи мазкур мактаб Қизилтепада йилнинг энг йирик қурилиши бўлишидан далолатдир. Шунингдек, унинг бунёд этилиши туманнинг сайёҳлик марказларидан бири бўлган Тўдакўлнинг туризм жозибадорлигини янада ошириши тайин.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг