Қизилқум бағридаги “Қизилравот” аҳолисига қулайлик яратилди

Фото: «Халқ сўзи»
Бухоро вилояти марказидан чамаси 300 километр олисда, бепоён Қизилқум саҳроси бағридаги “Қизилравот” овулида оилавий шифокорлик пунктининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди.
Асосан қозоқ миллатига мансуб 800 нафарга яқин аҳоли яшовчи маҳалла аҳли учун бу чинакамига қувончли воқеа бўлди. Масканнинг очилиш маросимида қатнашган Ромитан туман ҳокими У. Барноев ва бошқалар инсон қадри улуғланаётган юртимизда фуқароларнинг соғлигини ишончли ҳимоя қилиш, оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда эканини таъкидлаб, тиббиёт муассасалари учун янги бинолар қурилаётгани, улар замонавий асбоб – ускуналар билан жиҳозланаётганини қайд этдилар. Саҳро бағридаги ушбу мўъжаз маскан ҳам худди шунинг исботидир. Уни барпо этиш учун 1 миллиард 439 миллион сўм миқдорида маблағ сарфланди.
“Қизилравот” оилавий шифокорлик пункти мудираси, касбга садоқати ва жамоат ишларида фаоллиги билан эл – юрт ҳурматини қозонган Насиба Милтиқбаеванинг таъкидлашича, собиқ қишлоқ врачлик пункти билан ҳозиргиси ўртасида анчагина тафовут бор. Бу ерда яшовчилар умумий амалиёт шифокори, патронаж, лаборатория хизматларидан фойдаланиш имконига эгалар. Туғиш ёшидаги аёллар ҳамда болалар саломатлигини назорат қилиб бориш учун ҳам зарур шарт – шароитлар яратилган. Муолажа даврида бир неча турдаги дори воситалари бепул берилади.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг