Қизамиқнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Бугун Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ташаббуси билан Халқаро иммунизация ҳафталиги доирасида “Қизамиқ касаллигининг ошиши сабаблари, олдини олиш чоралари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда сенаторлар, соҳа мутахассислари, вазирлик ва идоралар вакиллари, халқаро ташкилотлар экспертлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2024 йилда Европа минтақасида қизамиқ билан касалланиш бўйича 127 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан икки баробарга кўп бўлиб, 1997 йилдан буён кузатилган энг юқори даражани ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда қизамиқка қарши эмлаш ишлари Миллий эмлаш календарига асосан амалга оширилади. 2024 йилда болаларни эмлаш қамрови 99,3 фоизни ташкил этганига қарамасдан, айрим ҳудудларда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Бу эса аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатади.

Мутахассислар таъкидлашича, қизамиқнинг олдини олишда болаларни белгиланган вақтда ва тўлиқ эмлаш — энг самарали чора ҳисобланади. Болалар қизамиқ, қизилча ва тепкига қарши биринчи марта 12–15 ойда, иккинчи марта эса 4–6 ёшда, боғчага боришидан олдин эмланиши лозим.
Давра суҳбатида “маҳалла еттилиги” ва кенг жамоатчилик иштирокида тарғибот ишларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро ва маҳаллий экспертлар мамлакатда қизамиқка қарши вакцина билан узлуксиз таъминлаш таъминланаётганини ва даволаш ишлари замонавий протоколлар асосида амалга оширилаётганини қайд этишди.
Тадбир якунида сенаторлар ва мутахассислар томонидан қизамиқ тарқалишига барҳам бериш, Ўзбекистонни қизамиқдан холи ҳудуд сифатида тиклашга қаратилган аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди.






Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг