Қишлоқ хўжалиги соҳасида дронлардан фойдаланиш ҳажми оширилади
«Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида маълумот берилди.
Фармоннинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 4 млн гектардан ортиқ ер майдонларида экинларни экиш ва суғориш жараёнларини рақамлаштириш;
- қишлоқ хўжалиги соҳасида жорий этилган 30 тадан ортиқ ахборот тизимларини «ягона нуқта»га бирлаштириш орқали фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш ҳамда маълумотларнинг ўзаро мувофиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш.
2026 йил ҳосилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўзларига тегишли ер участкаларига экиш режалаштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари тўғрисидаги маълумотларни «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасига (Агропортал) мустақил жойлаштириб боради.
Агропортал қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун соҳада хизмат кўрсатишнинг «ягона нуқтаси» сифатида эътироф этилади.
Шунингдек, дрон хизматларидан фойдаланиш учун Агропортал орқали ариза бериш, шартномаларни тузиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.
Агропорталда қуйидаги хизмат турлари жорий қилинади:
- 2025 йил 1 декабрдан иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш;
- 2026 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш юзасидан аризалар бериш, уларнинг ҳолатини онлайн кузатиб бориш ва натижаларини тақдим этиш.
Агропортал орқали учиш баландлиги 30 метргача бўлган дронлар ёрдамида кўрсатиладиган хизматлар ваколатли идоралар билан келишилган ҳудудларда уларнинг йиллик рухсатномалари асосида тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг