Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 миллион сўмдан субсидия ажратилади
Фото: Архив сурат
«Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–179-сон, 25.03.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи (ижарачи)ларга пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирлари учун 2022–2023 йилларда синов тариқасида рағбатлантиришнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:
— тупроқ унумдорлигини ошириш ва эрозиядан муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширганлик учун солиқ имтиёзлари берилади;
— ерларни тиклаш, қайта фойдаланишга киритиш ва янгидан ўзлаштириш, рекултивациялаш ва мелиорациялаш тадбирларини бажариш учун субсидиялар ажратилади ва ер солиғидан қисман озод этилади.
2022-2023 йилларда синов тариқасида:
— тупроқ унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлигини ошириш, илмий асосланган алмашлаб экишни ва суғоришнинг янги технологияларини жорий этиш ҳамда ўсимликлар ҳимояси бўйича хизматларни йўлга қўйиш ва замонавий лабораторияларни барпо этиш учун ердан фойдаланувчи (жумладан, кластер)ларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар бир гектар майдонга 1 миллион сўмдан субсидия ажратилади;
— пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни оширганлик учун солиқ имтиёзлари тупроқ бонитировкаси таҳлили натижалари бўйича тупроқ унумдорлиги ошган ердан фойдаланувчиларга татбиқ этилади;
— ер солиғи бўйича имтиёзлар 3 йил муддатга амал қилади.
Қарорга кўра, субсидия ажратиш тажрибаси тегишли рўйхат бўйича 13 та туманда синовдан ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг