Фарғонада ер силкиниши қайд этилди
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, зилзила Тошкент вақти билан 24 август куни соат 01:33 да (Гринвич бўйича 23 август соат 20:33 да) содир бўлган. Ер силкинишининг координаталари 39,82 градус шимолий кенглик, 71,39 градус шарқий узунликка тенг.
Манбага кўра, ер қимирлаши 10 км чуқурликда юзага келган, унинг магнитудаси 4,7 га тенг. Зилзила эпицентри Тошкентдан 244 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сўх туманида 2-3 балл, 37 км.
- Фарғона туманида 2 балл, 61 км.
- Риштон туманида 2 балл, 62 км.
- Фарғона шаҳрида 2 балл, 71 км.
- Қувасой шаҳрида 2 балл, 72 км.
- Олтиариқ туманида 2 балл, 72 км.
- Ўзбекистон туманида 2 балл, 73 км.
- Бағдод туманида 2 балл, 76 км.
- Марғилон шаҳрида 2 балл, 76 км.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг