Қирғизистон собиқ президенти сиртдан 11,5 йилга қамалди

11:39 04 Июнь 2025 Дунё
145 0

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарилди, деб хабар бермоқда «Sputnik Qirgʻiziston» нашри.

Билдирилишича, собиқ президент учта жиноий иши — ноқонуний бойлик орттириш, ерларни ўзлаштириш ва 2019 йил Қўй-Тошдаги тартибсизликлар иши бўйича айбдор деб топилган. Шунингдек, суд собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг мол-мулкини мусодара қилиш ва уни давлат мукофотларидан маҳрум этиш тўғрисида ҳам қарор чиқарган.

Бундан ташқари, Атамбаевнинг 4 нафар шериги — Фарид Ниёзов 7 йил 8 ой, Равшан Жеэнбеков 7 йил 8 ой, Ирина Карамушкина 7 йил 6 ой ҳамда Фарҳод Баабиэв 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Собиқ давлат хавфсизлик хизмати ходими Қанат Сағимбоевга эса 5 йил давомида пробацион назоратга олиш тўғрисида қарор чиқарилган.

Маълумот учун, Алмазбек Атамбаев Қирғизистон президенти лавозимида 2011 йил декабрь ойидан 2017 йил ноябрь ойигача фаолият юритган. 2019 йилда дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилиб, ҳибсга олинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?