Қирғиз Республикасидан мағлубият, Вьетнамдан ғалаба
Кеча, 6 январь куни Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақаси старт олди. Кун доирасида “А” гуруҳининг 2 та ўйини ташкил этилди.
Дастлабки ўйинда Вьетнам U-23 терма жамоаси Иордания термаси билан куч синашди. Учрашув жануби-шарқий минтақа вакилининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Нгуен Хиу Минг ва Нгуен Дин Бак муаллифлик қилди.
Мусобақанинг очилиш ўйинида эса мезбон Саудия Арабистони терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши майдонга чиқди. Учрашув 1:0 ҳисобида Саудия термасининг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинни томоша қилиш учун “Шаҳзода Абдуллоҳ ал-Файсал” стадионига ташриф буюрган 27 мингдан ортиқ мухлислар ҳал қилувчи голни 88 дақиқа кутдилар. Ўйиннинг асосий вақти якунланишига 2 дақиқа қолган бир пайтда “Ал-Наср” ҳужумчиси Ракан Ал-Ғамди баҳс тақдирини ҳал этган голни киритди.
Шу тариқа мусобақанинг “А” гуруҳида 1-тур ўйинлари якунланди. Бугун турнирнинг “B” ва “C” гуруҳларида ҳам мусобақалар давом эттирилади.
Кун доирасида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ливан термаси билан куч синашади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг