Қиличбозлик: йигитларимиз олтин, қизларимиз эса бронза медали соҳибига айланди

18:49 03 Декабрь 2023 Спорт
151 0

Тошкентда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Қувонарлиси, ушбу турнирда йигитларимиз олтин, қизларимиз эса бронза медали соҳибига айланишди.

Йигитларимиз ярим финалда БАА, финалда Словакия жамоаларини мағлубиятга учратишга эришишди. Қизларимиз эса финал остонасида Руминияга имкониятни бой бериб, бронза медали учун баҳсда Қозоғистон жамоасини доғда қолдирдилар.

Йигитлар:
Ўзбекистон (олтин)
Словакия (кумуш)
Қозоғистон (бронза)

Қизлар:
Руминия (олтин)
Молдова (кумуш)
Ўзбекистон (бронза). 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?