Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда

18:05 14 Июнь 2021 Спорт
1161 0

Шу кунларда пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

19 июнга қадар давом этадиган ушбу беллашувлар Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Турнир спортчиларимизни 2025 йилги ўсмирлар Осиё ўйинларига саралаш, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш, Ўзбекистон терма жамоаси захирасини яратиш ва ўзбек қиличбозлари маҳоратини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақа ўғил ва қиз болалар, фахрий эркаклар ва аёллар сабля, рапира ҳамда шпага йўналишларида ўз маҳоратларини синовдан ўтказмоқда.

Баҳслар «Пахтакор» қиличбозлик спорт залида бўлиб ўтяпти.

Сирожиддин Воҳидов
("Халқ сўзи") олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер