Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ҳалок бўлди
Фото: «Дунё»
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ҳалок бўлди. Минтақадаги кескинлик ва транспорт-логистика билан боғлиқ чекловлар сабаб марҳумнинг жасади мазкур давлатда дафн этилган.
«Дунё» ахборот агентлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳрида туғилган 11 ёшли М.А. Қатардаги сафари давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, бош қисмидан олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган.
Бу ҳақда маълумот келиб тушиши билан Ўзбекистоннинг Қатардаги дипломатик ваколатхонаси томонидан ушбу мамлакатдаги тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда зарур ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни тезкорлик ҳал этиш чоралари кўрилган.
Марҳумнинг оила аъзоларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, минтақада юзага келган вазият ҳамда транспорт-логистика билан боғлиқ чекловлар инобатга олинган ҳолда, марҳумнинг жасади оиласининг розилиги билан барча миллий ва диний анъаналарга мувофиқ равишда Қатарда дафн этилган. Маросим боланинг яқинлари билан яқин ҳамкорликда ташкил этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг