Қатар ХАМАС ва Исроил ўртасидаги сулҳга бош қўшишни истамай қолди
Қатар ХАМАС ва Исроил ўртасидаги сулҳ ҳамда гаровдаги одамларни озод қилиш бўйича музокаралар давом эттирилмагунича воситачилик фаолиятини тўхтатишини билдирди. Қатар ташқи ишлар вазирлиги томонлар музокараларга «қатъий ва жиддий» ёндашишга тайёр бўлганларида музокаралар қайта бошланишини маълум қилган.
«Reuters»нинг ёзишича, ушбу қарор АҚШ ва Миср билан олиб борилган узоқ муддатли, аммо самарасиз музокаралардан сўнг қабул қилинди. Қатар узоқ йиллардан бери ХАМАС билан воситачилик вазифасини бажарган ва гуруҳ раҳбарлари 2012 йилдан бери Доҳада яшаб келмоқда.
Қайд этилишича, бу жойлашув ҳамкорликдаги музокаралар учун муҳим аҳамият касб этган. Шунга қарамасдан, Қатар воситачиликни тўхтатиши билан ХАМАСнинг Доҳа офиси ўз аҳамиятини йўқотиши мумкинлигини айтди.
Айни пайтда, АҚШ Қатарни ХАМАС раҳбарларини мамлакатдан чиқариб юборишга чақирган. Шундай бўлса-да, Доҳанинг ушбу қарорни ХАМАСга расман етказгани ҳақида маълумот йўқ. Уч нафар гуруҳ расмийси Қатар уларга бундай хабар бермаганини билдирган.
Халқаро экспертларга кўра, Қатарнинг бу қарори тинчлик музокараларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Томонларнинг сукут сақлаши ва Исроил ҳамда ХАМАС томонидан ҳеч қандай расмий жавоб билдирилмаганлиги вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг