Қашқадарёдаги хусусий клиникада шифокорнинг айби билан бемор аёл вафот этди

16:35 08 Ноябрь 2024 Жамият
487 0

Қашқадарё вилоятидаги хусусий поликлиника 28 ёшли аёл бўйнига қилинган укол сабаб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Халқ сўзи» мухбири мазкур ҳолат юзасидан маълумот олиш учун Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.

Унинг бизга маълум қилишича, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 11:00 ларда 28 ёшли Н.Б. (аёл) хусусий поликлиникага ангинаси шишиб кетгани бўйича мурожаат қилиб келган. Аёлнинг томоғи шишиб, йиринглагани сабабли хусусий поликлиника ЛОР шифокори Ж.И. унинг томоқ қисмига «Цефтриаксон» ва «Дексаметазон» дори воситалари аралашмасидан инъекция юборган.

Шу вақтда бемор аёлнинг тили тортилиб кетган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан унинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?