Қашқадарёдаги кафеда ёнғин содир бўлди (+видео)
Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қарши шаҳридаги кафеда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, бугун, 9 ноябрь куни соат 08:02 да Қарши шаҳар «Чўлқувар» МФЙ И.Каримов кўчасида жойлашган текстиль ишлаб чиқариш цехи ҳудудидаги кафеда ёнғин содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ёрдам зарурлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатга асосан 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техникалар соат 08:06 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин соат 09;59 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг