Қашқадарёдаги дала шийпони ер майдони сохта ҳужжатлар асосида сотилганлиги аниқланди
Фото: Прокуратура Департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.Х. ва бошқалар тумандаги «Алақарға» қишлоғида жойлашган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонига эга бўлган дала шийпонини «С.Ҳ.» МЧЖнинг муҳри ва штампидан фойдаланиб, гўёки ушбу дала шийпони МЧЖга қарашли эканлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ушбу ҳужжатлар орқали Қарши шаҳридаги «И.К.» МЧЖда дала шийпони 4 млн сўмга бошқа фуқаро Ф.Н.га сотилганлиги ҳақида савдо баённомасини чиқаришга эришиб, дала шийпони Ф.Н.га бериб юборилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг