Қашқадарёда қуёш панелларига техник хизмат кўрсатиш маркази очилди

Фото: "Халқ сўзи"
Жаҳонгир Боймуродов/«Халқ сўзи». Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 700 га яқин ижтимоий соҳа ва давлат ташкилотлари, мингдан ошиқ тадбиркорлик субъекти ҳамда икки мингга яқин аҳоли хонадонларида қуёш панеллари ўрнатилган. Бу рақамлар кун сайин ошиб бормоқда.
Албатта, ушбу қуёш панелларининг белгиланган меъёрлар даражасида ишлаши учун уларга ўз вақтида сифатли техник хизмат кўрсатилиши зарур.Қарши шаҳрида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Яшил энергия» компаниясининг вилоят филиали очилиши эса бу борада амалга оширилган муҳим қадамлардан бири бўлди.
— Компаниямиз давлат органлари ва ташкилотларининг бино ва иншоотларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш ҳамда хизмат кўрсатишга масъул, — дейди «Яшил энергия» МЧЖ диспетчерлик хизмати бош мутахассиси Валижон Маҳмудов. — Бугунга қадар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳудудий филиалларимизни ишга туширдик. Ушбу филиал айни вақтда вилоятдаги 15 та давлат идораси ва ташкилотларидаги қуёш панелларига хизмат кўрсатади. Келгусида бундай объектларимиз сони ошиб бориши тайин. Шу билан бир қаторда, хусусий сектор ва аҳоли хонадонларидаги қуёш панелларига ҳам шартнома асосида техник хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Филиалнинг очилиш маросимида иштирокчилар бу ерда яратилган шарт-шароитлар ҳамда қуёш панелларига техник хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган махсус техникалар, асбос-ускуналар кўргазмаси билан ҳам танишишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг