Қашқадарёда оммавий муштлашув содир бўлди
Кеча, 6 март куни Қашқадарё вилоятидаги туманларнинг бирида оммавий муштлашув содир бўлгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Вилоят ИИБ изоҳига кўра, ушбу оммавий муштлашув жорий йилнинг 14 февраль куни соат 19:30лар атрофида Чироқчи туманида жойлашган «Шаржаҳ» спорт комплексида содир бўлган. Жанжал мазкур мажмуада шуғулланаётган фуқароларнинг ўзаро келишмовчилиги туфайли келиб чиққан.
Аниқланишича, муштлашув оқибатида шу туманда яшовчи муқаддам судланган фуқаро Қ.О. тўққиз нафар шериклари билан биргаликда ака-ука Ж.И. ва Ж.А.ни уриб, тан жароҳати етказган.
Вилоят ИИБ мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг «а,б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, муштлашув иштирокчиларининг ўн нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилганлигини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг