Қашқадарёда китобхонлик ҳафталигига старт берилди

10:46 22 Апрель 2025 Жамият
113 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Сайидо Насафий номидаги Қашқадарё вилоят ахборот-кутубхона марказида «Ўзбекистон – китобхонлар юрти» шиори остида анъанавий V республика «Китобхонлик ҳафталиги»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад аҳолининг китобларга бўлган меҳри ва қизиқишини ошириш, билимдон ёшларни рағбатлантириш кичкинтойлар қалбига илм-маърифатга меҳр уйғотишдан иборатдир.

— Бугун вилоятимизда ахборот-кутубхона марказлари билан бир қаторда, мактаб ва маҳалла кутубхоналари, уй кутубхоналарининг ҳам фаоллиги ошиб бормоқда, — дейди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Усмон Нусуров. — Бу каби тадбирлар эса аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни янада оммалаштиришга қаратилгани билан эътиборга молик.

Тадбирда ҳафталик доирасида ўтказиладиган турли лойиҳалар, китобхонлик кечалари, танлов ва кўргазмалар ҳақида кенг маълумот берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?