Қашқадарёда хусусий клиникалар очилишига 140 млн доллар ажратилади

13:02 20 Июнь 2025 Сиёсат
152 0

Иллюстратив фото

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда кеча, 19 июнь куни ҳудуддаги турли объектларга ташрифидан олган таассуротлари билан бўлишди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хусусан, уч йил олдин Чироқчидан ажралиб чиққан Кўкдала тумани: ўтган даврда бу ерда 120 километр сув, 210 километр электр тармоғи қурилди, 605 километр тупроқ йўллар таъмирланди, 19 та мактаб, 22 та боғча, 5 та оилавий поликлиника ишга тушди. Ишлаб чиқариш корхоналари 3 карра ошиб, 220 тага етди.

Қисқа даврда Миракининг ўзида 180 миллион долларлик 200 дан ортиқ лойиҳа ишга тушди, 2 минг иш ўрни яратилди. Яна 150 миллион долларлик лойиҳаларда ишлар кетяпти.

Яккабоғ туман марказида 1 минг 400 хонадонли 54 та кўп қаватли уйлар, «Eko bozor», замонавий савдо ва кўнгилочар маркази барпо бўлди.

«Тўғриси бу менга жуда маъқул бўлди. Мана туман маркази қандай бўлиши керак! Бундай лойиҳаларни ҳар бир туман, ҳар бир маҳаллада қилсак, ўша ҳудудга маданият киради, ислоҳотларимиз жойларгача етиб борганининг яққол натижаси бўлади», деди давлатимиз раҳбари.

Шаҳрисабз шаҳрида 10 миллион долларлик кўп тармоқли замонавий клиника ишга туширилди. Ҳар бир ҳудудда камида 1 тадан мана шундай хусусий клиника очилишига кўмаклашиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунинг учун давлат 140 миллион доллар ресурс ажратишга тайёр.

«Қисқа қилиб айтганда, Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалада ишга тушган янги лойиҳалар «Ислоҳотлар штаби»га тайёр андоза. Республикадаги барча туман ҳокимлари Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалани келиб кўрсин, ўргансин, ўзида ҳам мана шундай янги-янги лойиҳаларни қилсин», деди Президент.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?