Қашқадарёда иккита қишлоққа «Туризм қишлоғи» мақоми берилди

17:25 30 Май 2025 Жамият
192 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Китоб туманининг Қайнар ҳамда Башир қишлоқларига «Туризм қишлоғи» мақоми берилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда мақомни тасдиқловчи сертификатлар ушбу қишлоқлар аҳолисига тантанали тарзда топширилди. Тадбирда Туризм қўмитаси, вилоят ва туман ҳокимликлари масъуллари, соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Унда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, туман марказидан қарийб 35 чақирим олисда, Ҳисор тоғ тизмалари бағрида жойлашган Башир қишлоғи ўзининг сўлим ва бетакрор табиати, шу ерда мангу қўним топган машҳур шайхлари, авлиёлари, уларнинг номи билан аталадиган улуғ қадамжолари билан машҳур. Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи машҳур Тахтақорача довони этагида жойлашган Қайнар қишлоғининг табиати ҳам мўъжизакор.

Ҳар икки қишлоқда сўнгги йилларда сайёҳлик инфратузилмасини яратиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Шунга монанд, бу ерга ташриф буюрувчиларнинг сони ҳам йилдан йилга ортиб бормоқда. Ушбу қишлоқларга «Туризм қишлоғи» мақомининг берилиши бу борадаги ишларни янги сифат босқичига кўтаришга замин ҳозирлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?