Қашқадарёда ҳоким ўринбосари хизмат автомашинасида фуқарони уриб юборди
Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов хизмат автомашинасида 49 ёшли фуқарони уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда «Nasaf News» хабар берди.
Хабарда келтирилишича, воқеа жорий йилнинг 30 июль куни соат тунги 23:50 да содир бўлган. Шу куни соат 23:50 ларда, «Янги Нишон» МФЙда яшовчи Нишон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари, 1969 йилда туғилган Эркин Бобоқулов ўзининг бошқарувида бўлган «Gentra» русумли автомашинасини Қарши шаҳар Катта ҳалқа йўли бўйлаб, Нишон туманидан Чироқчи тумани томон бошқариб кетаётган вақтида йўлда унга нотаниш бўлган фуқарони уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Жабрланувчи вафот этган.
Хабарда йўловчи маст ҳолатда бўлганини, тўйдан жуда кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилиб йўлга чиққани айтилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг