Қашқадарёда 103 туп дарахт кесиб ташлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фoтo: Telegram
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида 103 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган текширув жараёнида аниқланган.

Жорий йилнинг 11 февраль куни Кўкдала тумани «Шўрқудуқ» маҳалласи ҳудудидаги ер майдонида фуқаро Н.О. томонидан якка қатор қилиб экилган 103 туп кўктол дарахти ноқонуний равишда бутунлай кесиб ташланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговни ташкиллаштириш учун туман ИИБга юборилган.
Ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг