Қашқадарё театри ижодкорлари халқаро фестивалда қатнашмоқда

10:19 22 Июль 2025 Жамият
109 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Жорий йил 19 июль куни Нидерландиянинг Брага шаҳрида “MIT – Mostra Internacional de Teatro” номли IV халқаро театрлар фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Эътиборли томони, 26 июлга қадар давом этадиган ушбу йирик маданий тадбирда мамлакатимиз номидан Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари иштирок этмоқда.

— Тадбирга дунёнинг кўплаб давлатларидан машҳур театр жамоалари таклиф этилган, — дейди Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри директори Ўткир Маҳматқулов. — Биз Антон Чехов асари асосида саҳналаштирилган “Таклиф ва тўй” спектакли билан иштирок этаяпмиз.

Фестиваль доирасида яна бир қатор маданий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер