Қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноят таркибидан чиқарилди
Фото: WME
Жиноят кодекси 109-моддаси 1-қисми, яъни қасддан баданга енгил шикаст етказиш энди жиноят таркибини бермайди. Ушбу ўзгаришни тасдиқловчи қонун ҳужжати ЎРҚ-972-сон билан расмийлаштирилиб, Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутади.
Шу тариқа, кодексларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур ҳуқуқий нормани янги тавсифий белгилар билан тўлдириш, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтириш белгиланади.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, бир қатор жазо чораларини қўллашни тақозо этади.
Биринчидан, БҲМнинг 5 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга;
Иккинчидан, 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.
«Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Статистика агентлиги чет эл капитали асосида ишлаётган корхоналар сонини очиқлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг