Қаршида замонавий сув спорти саройи қурилмоқда
Қарши шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташкилотчилигида замонавий сув спорти саройи барпо этилмоқда.
Лойиҳа қиймати 103 миллиард сўмни ташкил этаётган мазкур мажмуа 2 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, сув спорти ихлосмандларига йилнинг тўрт фаслида ҳам бирдек хизмат кўрсатади.

— Ушбу сув спорти саройи тўртта 50х21 метр ўлчамли сузиш ҳавзаси, 16х16 метр ўлчамли баландликдан сакраш ҳавзаси ҳамда 2 та 6х12 метрли болалар учун чўмилиш ҳавзасидан иборат, — дейди қурувчи ташкилот вакили Акбар Бурхонов. – Шунингдек, мажмуа маъмурият бўлими, сузиш ҳавзаси учун ёрдамчи ҳамда медиа хоналар, фитнес ва мажлислар залини ўз ичига олади.
Айни пайтда қурилиш ишлари 70 фоизга бажарилган. Бу вилоятдаги сув спорти иншоотлари ичида энг йирик ва замонавийси бўлиши кутилмоқда.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг