Қарши давлат университети битирувчилари ҳаётини хавфга қўйиб ижтимоий тармоқлар учун тренд видео олди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда Қарши давлат университети битирувчи талабалари «Nexia» машинасида турли хилдаги ҳаёт учун хавфли ҳаракатлар содир этганлиги акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилояти Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, Қарши давлат университети битирувчи талабалари «Nexia» машинасида ижтимоий тармоқлар учун тренд видео олишни мақсад қилиб, ҳаёт учун хавфли ҳаракатлар содир этган. Ушбу ҳолат вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилган.
Мазкур ҳолат иштирокчиларидан бири, вазиятни изоҳлар экан, талабалар виньеткага тушиш мақсадида ижтимоий тармоқларда оммалашган тренд видео олишни мақсад қилганини айтиб ўтган.
«Виньеткага тушиш мақсадида ижтимоий тармоқларга тренд видео қилганмиз. Видеотасвирлар ижтимоий тармоқ саҳифаларида тарқалиб кетибди. Ушбу ҳаракатларимиз нотўғри эканини ходимлар тушунтиришди. Бунақа ҳаракатларни бошқа такрорламаймиз», — дейди у.
Шунингдек, ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган.
«Ушбу ҳолатда қатнашган транспорт воситалари аниқланиб, ҳайдовчиларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг