Қанқа ёдгорлигида VII-VIII ва XI-XII асрларга оид маҳобатли иншоот қолдиқлари очилди
Фото: Маданий мерос агентлиги
ЎзР ФА Миллий археология маркази Қанқа комплекс экспедициясининг 2022 йилда Тошкент воҳасининг энг йирик шаҳарларидан бўлган Қанқа ёдгорлигида олиб борган археологик изланишлари давомида Тошкент воҳасининг ўрта асрлар тарихига оид янги маълумотлари қўлга киритилди. Жумладан, XI-XII асрлар билан даврлаштирилган узунлиги 12 метр, кенглиги 6.30 м бўлган катта зал очилди. Залнинг кириш қисми поли пишиқ ғиштлар билан терилган бўлиб, ён деворлари қалинлиги 1.30 м кенгликда эканлиги унинг маҳобатли иншоот эканидан далолат бериб турибди.
Залнинг жанубий-ғарбий бурчагидаги ён деворларида ҳам пишиқ ғишт билан қопланган махсус жой қилинган бўлиб, кучли олов натижасида куйганлиги бу ерда ёғочдан ишланган пештоқ ҳам мавжуд бўлганлигини кўрсатади. Мазкур жойда ёнғин натижасида пештоқдан қулаб тушган йирик ёғоч қолдиқлари олиниб, уларнинг сақланганлари синчиклаб ўрганилди. Натижада, юза қисмлари ўйма нақшлар билан безатилгани қайд этилди.
Қазув ишлари давомида шунингдек, ўрта аср қатламлари остида илк ўрта асрларга оид бўлган яна бир йирик иншоот қолдиқлари очилди. Иншоот Қанқа ёдгорлигининг илк ўрта асрларга тегишли ибодатхонаси шарқий тарафида жойлашган. Шу сабабли ушбу йирик қурилиш қолдиқлари ибодатхона билан бевосита боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хулосалар қилишга имкон беради.
Жорий йилда дала қазув тадқиқотлари якунланди. Юқоридаги фикрлар дастлабки тадқиқот натижалари хулосалари бўлиб, тақдим этилган маълумотлар қайта ишлангач, тўлиқ якуний хулосалар берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг