Қандай машиналар антиквар саналади? ЙҲХХ изоҳ берди

17:57 14 Февраль 2026 Ҳужжатлар
286 0

Иллюстратив фото

2026 йил 1 февралдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланди. Бунда фақат антиквар мақомига эга машиналарга истисно қилинади. ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев автомобиль антиквар деб топилиши тартибига изоҳ берди.

Йўлдошевнинг қайд этишича, ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган, асл ҳолати, ташқи кўриниши, тузилиши, асосий агрегатлари сақланиб қолган машиналар антиквар транспорт воситаси сифатида қайта рўйхатдан ўтказилади. Уларга янгича давлат рақам белгилари берилади.

Унга кўра, автомобиль қуйидаги талабларга жавоб берса, антиквар деб топилади:

• машина ташқи кўриниши, тузилиши ва кузови ўзгармаган бўлиши лозим;

• двигатели ва ёқилғи тури алмашмаган бўлиши шарт;

• двигателдан чиққан кучни ғилдиракларга узатувчи сцепления, баллонлар, тормоз ва руль бошқарув тизимлари, узатмалар қутиси, электр жиҳозлари ҳамда салон ўриндиқларининг жойи ва шакли асл ҳолатда бўлиши талаб этилади.

Агар ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомобиль ушбу талабларга жавоб бермаса давлат рўйхатидан чиқарилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?