«Қамчиқ» довонида юк машинаси ёниб кетди

10:15 19 Сентябр 2025 Жамият
158 0

Видеодан кадр

«Қамчиқ» довонида «Volvo» русумли юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа кеча, 18 сентябрь куни соат 22:35 да «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлида содир бўлган. Ёнғин «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Volvo» русумли юк автомобилининг қурилиш маҳсулотлари бўлган тиркамасида келиб чиққан..

Хабарга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 22:47 да етиб борган ва 23:42 да алангани бартараф қилган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олган фуқаролар тўғрисида мурожаат келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер