«Қамчиқ» довонида «Isuzu» ЙТҲга учради

19:50 12 Май 2025 Жамият
168 0

Видеодан кадр

«Қамчиқ» довонида «Isuzu» русумли юк автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида икки нафар фуқаро жабрланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 11 май куни соат 01:01 да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «Isuzu» русумли юк автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи машина кабинасига қисилиб қолган.

Ҳолат юзасидан «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар хабар берилгач, қутқарув отряди манзилга зудлик билан етиб борган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида икки фуқаро ҳам қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Шунингдек хандаққа тушиб кетган юк автомобили хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?