«Қамчиқ» довонида иккита юк машинаси тўқнашиб кетди
«Қамчиқ« довонида иккита юк автомобили тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 30 июль куни соат 22:15 да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида ҳаракатланган «ISUZU» русумли юк автомобилининг тормоз тизимидаги носозлиги туфайли ҳаракатланиб кетаётган «IVECO» русумли юк автомобили билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Шундан сўнг, ушбу ҳолат бўйича амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «Қамчиқ« махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВВ қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган ҳамда махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомобилларига амалий ёрдам кўрсатилиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
Хабарда ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқлиги айтилди.
Аввалроқ ушбу довонда «Спарк» автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетгани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг