«Қамчиқ» довонида 5 000 қути ноқонуний тамаки маҳсулотларини олиб кетаётган шахс қўлга тушди
«Қамчиқ» довони ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги ноқонуний тамаки маҳсулотларини олиб кетаётган шахс тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Поп тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида «Қамчиқ» довони ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.Ш.нинг (муқаддам судланган) бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда автомашина салонида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 5 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Маълумотларга кўра, ушбу шахс маҳсулотларни Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, улар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг