Қамашида ҳам “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилади

16:37 26 Август 2025 Жамият
84 0

Қамаши туманида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига расман старт берилди. Ушбу лойиҳа Оқгузар маҳалласи ҳудудидаги 66 гектар майдонда амалга оширилади, унинг биринчи босқичида 7 қаватли 32 та кўп қаватли уй барпо этилиши режалаштирилган, жами 952 хонадон фойдаланишга топширилади.

— Бу уйлар барча зарур коммуникациялар – табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви ва марказлашган канализация тизими билан таъминланади, — дейди туман ҳокими ўринбосари Қурбон Ҳайдаров. — Тураржойлар билан бир қаторда массив ҳудудида мактаб, болалар боғчаси, клиника, маданият маркази, спорт мажмуаси, истироҳат боғи, автошоҳбекат, яшил ҳудудлар ҳамда тикувчилик фабрикаси қурилиши белгиланган.

“Янги Ўзбекистон” массивида фуқаролар учун нафақат қулай яшаш шароити, балки иш ўринлари, таълим, тиббий хизмат ва дам олиш имкониятлари ҳам яратилиши эътиборга моликдир.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

«Халқ сўзи».  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?