Қалам учидек ҳажмдаги гиёҳвандлик моддалар ўлимга олиб келиши мумкин

Германияда ҳар куни олти киши гиёҳванд моддалар истеъмоли оқибатида вафот этмоқда. Бу ҳақида «BILD» нашри маълумот берди.
Нашрнинг маълум қилишича, Германия ҳукуматининг гиёҳванд моддалар бўйича комиссари Хендрик Штрек мамлакатдаги гиёҳвандлик воситалари бозорида хавотирли ўзгаришлар кузатилаётганини таъкидлаган.
«Биз героиндан 500 баробар кучлироқ моддаларни аниқлаяпмиз. Қалам учидек ҳажмдаги дозалар ўлимга олиб келиши мумкин», — дейди Штрек.
Маълумотларга кўра, Германия 2023 йилдан буён гиёҳванд моддалар истеъмоли оқибатида кузатиладиган ўлим ҳолатлари бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Мамлакатда гиёҳванд моддалар истеъмоли туфайли кунига ўртача олти киши ҳалок бўлади.
Комиссар Штрекнинг таъкидлашича, вафот этаётганлар орасида ёшларнинг сони ортиб бораётгани ҳукуматни ташвишга солмоқда. 30 ёшгача бўлганлар орасида гиёҳванд моддалар истеъмоли туфайли ўлим ҳолати 14 фоизга ошган. Гиёҳванд моддалар кўпроқ онлайн тарзда сотилмоқда ва тўғридан-тўғри истеъмолчиларнинг уйларигача етказиб берилмоқда.
Хендрик Штрек бозорнинг тез ўзгараётгани, агар вақтида назоратга олинмаса вазият издан чиқиб, янада хавфлироқ тус олишидан огоҳлантирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг