Қайси шаҳарларда энг кўп миллиардерлар яшайди?
«Forbes» журнали дунёдаги энг кўп миллиардерлар яшовчи шаҳарлар рейтингини эълон қилди. Бу ҳақида «Finance» нашри хабар берди.
Журнал маълумотларига кўра, энг кўп миллиардерлар яшовчи шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни Нью-Йорк эгаллаган. Маълум бўлишича, шаҳарда жами 123 нафар миллиардер яшайди. Нью-Йорк шаҳрининг собиқ мэри, тадбиркор Майкл Блумберг улар орасида 105 миллиард доллар бойлиги билан биринчи ўринда қайд этилган.
Шунингдек, Россия пойтахти Москва шаҳри иккинчи ўринга кўтарилган. Шаҳарда 90 нафар миллиардер истиқомат қилиши аниқланган. Ортда қолган бир йил давомида уларнинг сони 16 нафарга кўпайган. Москва шаҳрида яшовчи миллиардерларнинг умумий бойлиги 409 миллиард долларга тенг эканлиги айтилган. Улар орасидаги энг бой москвалик, «Лукойл» асосчиси Вагит Алекперов ҳисобланиб, унинг бойлиги 28,7 миллиард долларга тенг.
Мазкур рейтингнинг учинчи поғонасидан Гонконг шаҳри жой олган. Шаҳарда 72 нафар миллиардер яшаши маълум қилинган.
Бундан ташқари, энг кўп миллиардерлар яшовчи шаҳарлар рейтингида 4-ўринда Лондон, 5-ўринда Пекин, 6-ўринда Мумбай, 7-ўринда Сингапур, 8-ўринда Шанхай, 9-ўринда Сан-Франциско ҳамда 10-ўринда Лос-Анжелес шаҳарлари қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг