Қадринг баланд бўлсин, она тилим!
Тил – давлат тимсоли, мулки, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи ва тарихидан дарак берувчи воситадир. Шу сабаб уни асраб-авайлаш, ўз она тилимизда мазмунли, равон сўзлаш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020-йил 10-апрелдаги 615-сон қонунининг 1-моддаси билан 21-октябр санаси “Ўзбек тили байрами куни” этиб белгиланиб, ҳар йили байрам сифатида юртимизда кенг нишонланиб келинмоқда.
21-октябр – Ўзбек тили байрами куни ҳамда Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 34 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасида "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда профессор, Халқаро "Антик дунё" ва “Турон” фанлар академияларининг академиги, нотиқ Раҳимбой Жуманиёзов иштирок этиб, тилимизнинг бой тарихи, унга бўлган ҳурмат, бугунги кунда давлат тилида иш юритиш масъулияти ҳақида атрофлича маълумот берди.
- Бугунги кунда олиб борилаётган тил масаласидаги давлат сиёсати инсон қадрини улуғлашга қаратилган туб ислоҳотлар билан уйғун ва ҳамоҳанг. Тил – бу умумий фаровонлик, келажак йўлимизда олиб борилаётган ишларда бирлаштирувчи аҳамиятга эга, – деган эди юртбошимиз ўз нутқларида.
Юртимиз кўп миллатли халқлардан иборат бўлиб, унда 136 дан зиёд миллат ва элатлар истиқомат қилади. Уларнинг барчасини бирлаштирувчи эса бу тилдир. Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча миллатларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бирдек кўрилади. Ўзбек тилимизга қандай эътибор берилган бўлса, бошқа миллат вакиллари учун ҳам ана шундай имконият ва шароитлар яратиб берилган. Айрим давлатлар борки, ўз она тилиси йўқ, бошқа давлат тилида мулоқот қилишади. Биз эса шукроналар қилсак арзийди, чунки бизнинг ўз она тилимиз бор”.
Ҳаётий мисоллар билан ўтказилган тақдимот барчага ўзгача завқ бағишлаб, келгусида бу каби тадбирларни мунтазам ташкил этиб туришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг