Қадимий Оксфорд университетида Ўзбек тили маркази очилди
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси дунёнинг энг қадимий таълим ва тадқиқот муассасаларидан бири Оксфорд университети раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.
Музокаралар чоғида Оксфорд университети билан Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида академик ҳамкорликни йўлга қўйиш, Британия университети қошидаги “Wolfson College” дастурлари асосида таълим ва ихтисослаштирилган йўналишларда мутахассислар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
“Wolfson College” президенти Марк Хитчинс Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар таълим, фан ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. “Тарих, археология, таълим, тиббиёт, физика, математика, муҳандислик каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжуд. Биз Ўзбекистон Фанлар академияси билан квант физикаси соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдормиз”, — деди у.
Оксфорд университети қошидаги “Birsoʼz” маркази директори Лейла Нажафзода билан кечган мулоқот чоғида мазкур таълим муассасасида ўзбек тилини ўқитиш лойиҳасини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбек тили бўйича дарслар 2024 йил январь ойида 15 нафарга яқин талаба иштирокида бошланади.
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан Марказнинг илмий базасини бойитиш мақсадида ўзбек тилидаги зарур адабиётлар ва ўқув материаллари етказиб берилади.
Оксфорд университети қошидаги “Wolfson College” 1965 йилда ташкил топган. Коллеж университетнинг етакчи 3 та олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Бу ерда дунёнинг турли бурчакларидан келган 700 дан ортиқ талаба гуманитар, табиий ва ижтимоий фанлар бўйича таҳсил олади. Коллеж битирувчилари орасида 3 нафар Нобел мукофоти совриндорлари бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг