Қадимги Ер ҳалқалар тизими билан ўралган бўлиши мумкин

Ер тахминан 466 миллион йил олдин ҳалқа тизими билан ўралгани тахмин қилинмоқда. Олимлар 21 та метеорит кратерларининг жойлашувини ҳисобга олган ҳолда Ордовик даврининг пластинка тектоникасини қайта қуриш орқали шундай хулосага келишди.
Сайёра қитъа қобиғининг 70 фоиздан ортиғи ушбу минтақадан ташқарида жойлашганлигига қарамай, барча кратерлар экватордан 30 даража ичида жойлашган. Мавжуд назариялар бу ҳолатни тушунтира олмайди.
Монаш университети (Австралия) қошидаги Ер, атмосфера ва атроф-муҳит мактаби жамоаси катта астероид сабаб бўлганини тахмин қилди. У Ерга яқин учган ва парчаланиб кетган. Шундан сўнг сайёра атрофида вайроналар ҳалқасини ҳосил қилган.
Миллионлаб йиллар давомида бу ҳалқанинг қолдиқлари аста-секин Ерга тушиб, кратерларни ҳосил қилди. Ушбу назария бу даврдаги чўкинди жинсларнинг қатламларида жуда кўп метеорит парчаларини ўз ичига олганлиги билан исботини топди.
Олимлар бундай тизим иқлимга глобал таъсир кўрсатишини таъкидладилар. У қуёш нурини тўсиб қўйди. Бу эса ҳароратнинг пасайишига олиб келади. Бошқа тадқиқотлар Ордовик даврининг охири сайёра тарихидаги энг оғир музлик даврларидан бири эканлигини тасдиқлади.
Тадқиқот натижалари космик ҳодисаларнинг Ер эволюциясига таъсирини яхшироқ тушунишга имкон беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг