Путиннинг дастхати аукционда! У қанчага сотилди?
Фото: www.google.com
Россия президенти Владимир Путиннинг 2001 йилда америкашунос Валентин Зоринга йўллаган шахсий дастхати Москвадаги ким ошди савдосида 340 минг рублга сотилди, дея хабар берди “12-стул аукцион уйи” матбуот хизмати.
Бундан ташқари, аукционда “Тахтлар ўйини” романининг муаллифи ёзувчи Жорж Мартиннинг рус нашрида қолдирган китоби 15 минг рублга, Сергей Шнуров имзолаган “Группировка Ленинград” бейсболкаси 4200 рублга сотилган.
Шунингдек, Aстрид Линдгрен, космонавтлар Юрий Гагарин, Валентина Терешкова ва бошқаларнинг имзолари ўз харидорларини топди.
Таниқли режиссёр ва сценарий муаллифи Aндрей Тарковский номи билан боғлиқ лотлар 160 дан 650 минг рублгача нархланди.
Грузиялик рассом A. Рижинашвилининг Aндрей Тарковский ва Сергей Паражанов томонидан 1981 йилда имзоланган каталоги 195 минг рублга сотилди, — деб қўшиб қўйди аукцион уйи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг