Пульмонолог олим Абдулла Убайдуллаев оламдан ўтди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими, таниқли пульмонолог олим ва академик Абдулла Муҳаррамович Убайдуллаев 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди.
Абдулла Муҳаррамович Убайдуллаев 1934 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Физиатрия ва пульмонология илмий текшириш институти директори, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Тошкент врачлар малакасини ошириш институти) пульмонология ва клиник аллергология кафедраси мудири, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги бош пульмонологи бўлиб ишлаган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими.
Абдулла Убайдуллаевнинг ташаббуси билан Собиқ иттифоқда биринчилардан бўлиб 1978 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти таркибида Пульмонология ва клиник аллергология кафедраси ва Республика пульмонология хизмат ташкил этилган.
Олим республикада бронх-ўпка касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ирциятнинг таъсири, даволаш, унинг келиб чиқишида экологик ўзгаришлар таъсирини ўрганган. Бу вақт орасида 6000 дан ортиқ пульмонолог ва умумий амалиёт врачлари малакасини оширишга ҳисса қўшган.
У республикада бронх-ўпка касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ирциятнинг таъсири, даволаш, унинг келиб чиқишида экологик ўзгаришлар таъсирини ўрганган. Бу вақт орасида мамлакатда 6000 дан ортиқ пульмонологлар ва умумий амалиёт шифокорларининг малакасини оширишда фаол қатнашган.
Убайдуллаев, шунингдек, 25 нафар тиббиёт фанлари докторлари ва 39 нафар фан номзодларини етиштириб, Ўзбекистонда эътиборли пульмонологлар мактабини яратган. Академик 700 дан ортиқ илмий мақола, улардан 100 дан ортиғи чет мамлакатларда, 20 та монография, 30 дан ортиқ врачлар учун методик қўлланмалар чоп эттирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг