ПСЖ стартни 4 та гол билан бошлади, «Бавария» «Челси»ни мағлуб этди

10:05 18 Сентябр 2025 Спорт
9 0

Кеча, 17 сентябрь куни УЕФА чемпионлар лигасида 1-тур ўйинлари давом эттирилди. Хусусан, мусобақанинг амалдаги чемпиони Франциянинг ПСЖ жамоаси ўз майдонида Италиянинг «Аталанта» жамоасини қабул қилди.

Учрашув «парижликлар“нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунилди. Ўйинда ҳисоб 3-дақиқадаёқ очилди. Голга ПСЖнинг бразилиялик ҳимоячиси Маркиньос муаллифлик қилди. 39-дақиқада Хвича Кварацхелия ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Нуно Мендеш жамоасининг учинчи голини киритди. 90+1 дақиқада ПСЖнинг португалиялик ҳужумчиси Гонсало Рамос ўйиндаги сўнгги голни киритди. Якуний ҳисоб 4:0.

Баҳс якунланганидан сўнг «Sofascore» портали ПСЖ ҳимоячилари — Нуно Мендешнинг ўйинини 9 баллга, Маркиньоснинг ҳаракатларини эса 9,1 баллга баҳолади.

Маълумот учун, ПСЖ кейинги ўйинини 21 сентябрь куни «Марсель»га қарши ўтказади.

Шунингдек, кун доирасида Германиянинг «Бавария» жамоаси Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби, Лондоннинг «Челси» клубини қабул қилди.

Баҳс мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ҳисоб 20-дақиқада очилди — «Челси» ҳимоячиси Тревоҳ Чалобах кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. 27-дақиқа «Челси» дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан Ҳарри Кейн аниқ зарба йўллаб ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Орадан 2 дақиқа ўтиб, «Челси» етакчиси Палмер жамоасининг жавоб голини муваффақиятли урди. Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Ҳарри Кейн ўйиндаги сўнгги голни киритди. Якуний ҳисоб — 3:1.

Учрашувдан сўнг, «Sofascore» портали ўйиннинг энг яхши футболчиси Ҳарри Кейннинг ҳаракатларини 9,4 баллга баҳолади.

Энди «Бавария» кейинги ўйинини 20 сентябрь санасида «Хоффенҳайм»га қарши ўтказади. «Челси» эса ўша куни «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйнайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?