“ПСЖ” Неймарнинг Испанияга кетишига рози бўлди
Фото: Reuters
“ПСЖ” клуби ҳужумчи Неймарнинг Испаниянинг “Барселона” жамоасига ўтишига рози бўлди. Манбага кўра, “ПСЖ” ўтиш жараёни амалга ошиши учун музокараларда мослашувчан бўлишга тайёр. Аммо айни пайтда “Барселона”нинг позицияси номаълумлигича қолмоқда. Клуб бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчими ёки йўқлиги аниқ эмас.
Неймар 2013 йилдан 2017 йилгача “Барселона” шарафини ҳимоя қилган. Бу бразилиялик учун ватанидан ташқаридаги биринчи клуб эди. 2017 йилдан буён ҳужумчи “ПСЖ” сафини ҳимоя қилмоқда ва мазкур жамоа билан беш марта Франция чемпионлигини қўлга киритди. Унинг парижликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.
Неймар ўтган мавсумда “ПСЖ” 20 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 13 та гол киритди.
Ўз навбатида, бразилиялик ҳужумчининг отаси ўғли ёзги трансферлар ойнаси тугагунига қадар жамоасини ўзгартиришни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
“31 ёшли ҳужумчи Париж клубига ўтишдан олдин ўйнаган “Барселона”га қайтишни истамоқда”, дея хабар тарқатган эди Франциянинг “LʼEquipe“ нашри жорий ҳафта бошида.
“Бу хабарни тасдиқлай олмайман. “LʼEquipe“ — бу ”LʼEfake“, — деди Неймар да Силва Сантос.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг