ПСЖ кутилмаганда “Ренн”га мағлуб бўлди
Кеча, 14 феврал куни Франция Биринчи дивизионида 22-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Ренн” жамоаси ўз майдонида ПСЖ билан куч синашди.
Учрашув кутилмаганда мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Таъкидлаш жоизки, “Ренн” клуби ПСЖга қарши ўйингача ўтказган сўнгги 3 та учрашувда мағлубиятга учраган эди.
Ушбу ўйинда ҳисоб 34-дақиқада “Ренн” жамоасининг иорданиялик футболчиси Муса Ал-Тамари томонидан очилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 69-дақиқасида Эстебан Ле Поль ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Орадан 2 дақиқа вақт ўтиб, Усмон Дембеле ПСЖнинг ўйиндаги ягона голини киритди.
81-дақиқада Бреел Эмболо жамоасининг учинчи голини киритди. Шу тариқа ўйин мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг